Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Рўзибоевлар оиласи фарзандлари учун Наманган вилоятидаги “Афсоналар водийси” боғига саёҳат ташкил этилди.
Бу мажмуада барча нарса эртакни эслатади: шаршаралар, мусиқали фавворалар, манзарали дарахтлар, ўриндиқ билан ўралган кўллар, ҳайратга солувчи аттракционлар ва каруселлар, беланчаклар, ўйин автоматлари ўрнатилган zallar... Бир сўз билан айтганда, бахтли болалик учун барчаси муҳайё эди.
Болажонлар дам олиш кунини қизиқарли ва мароқли ўтказиб, янги ўқув ҳафтасини ғайрат билан бошладилар.