Қўқон шаҳридаги “Муқаддас Ришталар” номли Оилавий болалар уйи фарзандлари Наманган вилоятида жойлашган “Афсоналар водийси”га ташриф буюрди. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан унутилмас саёҳат ташкил этилди.
Маълумот учун: бу ерда қарийб 155 гектар майдонда 16 турдаги аттракционларга эга тематик боғлар, 2400 ўринли амфитеатр, 7 турдаги сув аттракционлари ва аквапарк, шаршаралар ва мусиқали фавворалар мавжуд.
Болажонлар мазкур саёҳатдан беҳад хурсанд boʻldilar.Adrenalinga тўла аттракционларда сайр қилиш уларга бир олам завқ бағишлади.