Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Қува туманидаги Ҳакимовлар оиласи фарзандлари Наманган вилоятининг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш "Афсоналар боғи"га саёҳати ташкил этилди. Болажонлар бу ерда атракционларда сайр қилиш билан бир қаторда, ташкил этилган кўнгилочар ва киберспорт ўйинларида ҳам қатнашиб, бир олам завқ олишди.