Пойтахтимиздаги 22-сонли “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари хушхабар билан бўлишдилар: уларнинг 9-синфни тамомлаган олти нафар битирувчиси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга кирди. Жумладан, икки нафари И. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги Ихтисослаштирилган академик лицейи ўқувчиси бўлди, шунингдек, тўрт нафар қиз Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида тикувчилик ва ошпазлик йўналишларида таҳсил олмоқда.
Ўқувчилар аллақачон лицей қошидаги ётоқхонага жойлашди, гуруҳдошлари билан ҳам яқиндан танишишга улгурди. Қизлар ҳали ҳам бирга, лекин тез орада улар ҳам тенгдошлари билан дўстлашади.
“Меҳрибонлик” уйи тарбиячилари ва тарбияланувчилари болалардан хурсанд: Ахир, касб танлаш, билим ва кўникмага эга бўлиш, ўзингизга ёқадиган иш топиш жуда муҳим.