Жорий йилнинг 15-18 июнь кунлари Бухоро вилоятининг Жомбой туманида спортнинг бокс тури бўйича қизлар ўртасида очиқ турнир бўлиб ўтди. Иштирокчилар орасида Абдуллаевлар фарзанди Анора ҳам бор эди ва у биринчи ўринни эгаллади.
Аноранинг ота-онаси Уйғун Ахтамович ва Барногул Шомуродовна қизларининг ғалабаси ҳақида барча қариндош-уруғлари ва қўни-қўшниларига фахр билан сўзлаб бериб, иқтидорли ёш спортчи билан тинимсиз меҳнат қилаётган мураббийи Улуғбек Баротовга миннатдорчилик билдирмоқда.
Қаҳрамонимизни ушбу ғалаба билан табриклаймиз ва кейинги мусобақаларида улкан зафарлар тилаймиз!