Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги 30-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида буюк бобокалонимиз, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Учрашув давомида Алишер Навоийнинг бой адабий мероси, унинг ўзбек ва жаҳон адабиётига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар, шеър ва саҳна кўринишлари тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади.