Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан мамлакатимизда аномал совуқ кунларда вилоятдаги Оилавий болалар уйларида юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни бартараф этиш бўйича тегишли чора тадбирлар кўрилмоқда.
Шунингдек, ташриф давомида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Хусусан, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Оилавий болалар уйига кўмир маҳсулоти етказиб берилиб, иссиқлик таъминланди. Болажонлар энди ўз хоналарида китоб ўқишлари, ёқтирган машғулотлари билан шуғулланишлари мумкин. Бу эса ўз навбатида ота-оналарга ҳам хушкайфият улашади.