Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологлари томонидан Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Аминовлар оиласи фарзандлари иштирокида психологик ишлар амалга оширилди.
Дастлаб мутахассислар томонидан психодиагностик ишлар ташкил этилиб, натижага кўра, фарзандларда мавжуд ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар юзасидан психокоррекцион методлар орқали уларни бартараф этиш борасидаги амалий ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, болаларнинг таълим жараёни, жамоа ҳамда оилавий муҳитдаги ҳолатлари ўрганилиб, бу борада ота-оналарига керакли тавсия ва таклифлар берилди.