Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 20-22октябрь кунлари Марғилонда "Атлас байрами" бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Мазкур фестиваль Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилди.
Тадбирга Фарғона вилоятидаги Аминовлар оиласи фарзандлари ҳам ташриф буюришиб, ўзларига керакли бўлган буюмлар ҳамда матолар харид қилишди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоизки,тадбир Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитишда, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутмоқда.