Буюк саркарда, марказлашган давлат асосчиси, ўрта асрнинг йирик давлат арбоби Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан "Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи"га экскурсия уюштирилди.
Ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларини дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш, тарихимизга бўлган қизиқишларини янада шакллантириш мақсадида сана муносабати билан ташкил этилган маънавий тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, "Яхши ният"номли оилавий болалар уйи тарбияланувчилари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этдилар.