Мазкур саёҳатда болажонлар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан Амир Темур томонидан бунёд эттирилган ноёб меъморий ва тарихий обидалар билан яқиндан танишдилар.
Таъкидлаш жоизки, саёҳат давомида болалар ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк туркий саркардаси, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ҳаёти ва ҳарбий юришлари, шунингдек, буюк тарихимиз ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлди.