Сурхондарё вилоятида ташкил этилган Оилавий болалар уйларида истиқомат қилувчи етти нафар ўғлонлар учун хайрия суннат тўйи ўтказилди. Тадбир Денов шаҳридаги Кошона тантаналар саройида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ташкиллаштирилди.
Анъанага мувофиқ меҳмонлар ҳам болажонларга эсдалик совғаларини топшириб, ўзларининг эзгу тилакларини билдирди.