Августнинг сўнгги кунларида Фарғона вилоятида оилавий болалар уйини ташкил этган Матмуродовлар фарзандлари билан биргаликда Андижон вилоятига саёҳат қилишни режа қилишди. Сайёрахон Расулжонова турмуш ўртоғи Акмалжон Юлдашевич билан 400 дан ортиқ туристик объектлар жойлашган масканларни танлашди: жумладан, музейлар, ҳиёбонлар, археологик ва тарихий ёдгорликлар ҳамда зиёратгоҳлар. Фарғона вилояти Қува тумани ёшлари ва ота-оналари учун саёҳат Ўзбекистон тарихи қанчалик бой ва ажойиб эканлигини исботловчи ҳақиқий очилиш бўлди.