Муборак Рамазон ҳайити кунларида ўзгалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам бериш,бир сўз билан айтганда, савобли ишлар қилиш одат тусига айланган. Мазкур кунларда Қўқон шаҳрида жойлашган 2-сонли Болалар уйи болажонлари ҳам эътибордан четда қолмади.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳамда Қўқон шаҳри ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3 ва 4-сектор Ички ишлар органлари ҳамда Солиқ қўмитаси вакиллари Болалар уйига ташриф буюришди. Тадбир давомида меҳмонлар болалар ва муассаса ходимларини байрам билан самимий табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар.