Қўқон шаҳрида жойлашган Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари бириктирилган Оилавий болалар уйи фарзандларини концерт дастурига таклиф қилди. Тадбир болажонлар учун жуда мароқли ўтди. Боиси, улар нафақат концерт дастурини томоша қилди балки, ҳарбий хизматчилар ва бошқарма бошлиғи, полковник Sh.Akbarov билан суҳбатлашди.
Шаҳар бўйлаб кечки сайр-самимий суҳбат, орзу ва режалар билан ўртоқлашиш учун энг қулай вақтдир.