Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи va ходимлари томонидан болалар тарбияланаётган васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка олинган оилаларга ташриф буюрилди. Асосий мақсад - болалар қай шароитда va қандай ахлоқий-психологик муҳитда тарбиялатганлигини ўрганиш. Ота-она va фарзандлар билан якка ҳамда гуруҳ шаклидаги суҳбат натижаларига кўра, маслаҳат va тавсиялар берилди.
Болажонлар севимли машғулотлар, мактабда ёки оилада содир бўлган қизиқарли воқеалар ҳақида сўзлаб беришни ёқтиришади. Ўғил-қизларнинг ҳарбийларга бераётган саволларининг кети узилмайди. Қайси спортни яхши кўришлари, мактабда қандай баҳога ўқиганликлари, қайси фанни кўпроқ ёқтирганликларию, қайси дарсларга боришни ёқтирмаганликлари, болалигида қайси касб эгаси бўлишни орзу қилганликлари буларнинг барчаси улар учун жуда қизиқ.
Шунингдек, ёшлар меҳмонлар билан расм чизишни, турли ўйинлар ўйнашни яхши кўради. Шу боис, болажонлар ҳарбий хизматчиларни катта хурсандчилик билан кутиб олишади.