Нукус Ҳарбий прокуратураси ва Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси масъул вакиллари томонидан 1 ва 2-сонли Оилавий болалар уйи фарзандлари ҳамда ота-оналарини байрам билан табриклаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонларга ташриф буюрилди.
Мазкур тадбирда Нукус ҳарбий прокуратураси ходими SH.Rajabov ва Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник A.Lutfitdinovlar иштирок этиб, барчани байрам билан қутлашди ва уларга эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар топширилди.
Шунингдек, 2023 йил 18 март куни юртимизда “Умумхалқ хайрия ҳашари” куни деб эълон қилинганлиги муносабати билан 1-сонли Оилавий болалар уйининг ҳовлисидаги бўш ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.