Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини кучайтириш, армия ва ёшлар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш ҳамда уларни Ватан ҳимоясига бўлган масъулият туйғусини кучайтириш мақсадида Арнасой тумани Зарафшон маҳалласидаги 3-сонли умумтаълим мактабида "Ватан остонадан бошланади" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида Миллий Гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан замонавий қуроллар кўргазмаси намойиш этилди, уларнинг хусусиятлари ва қўлланилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.