Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Рўзматовлар оиласи фарзанди Ҳошимов Асадбек тенгдошлари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича тенгсиз деб топилди.
Асадбек Марғилон шаҳридаги Меҳрибонлик уйидан тарбияга олинган етти нафар фарзанднинг бири.
Умидли спортчимиз шаҳардаги секторлар миқёсида ўтказилган мусобақанинг туман ва шаҳар босқичида биринчи ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Асадбекнинг оиласи ва яқинлари келгусидаги мусобақаларда ҳам энг юқори натижаларни қўлга киритишига ишонади.