Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5215-сонли Қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти Китоб тумани ҳамда Шаҳрисабз шаҳрида “Оилавий болалар уй”лари ташкил этилди.
Шаҳрисабз шаҳри «Кулоллик» МФЙда истиқомат қилувчи D.Quyliyeva 6 нафар болаларни, Китоб тумани «Соҳибкор» МФЙда яшовчи G.Norboboyeva 5 нафар болаларни Қамаши туманида жойлашган 4-сонли Меҳрибонлик уйидан ўз қарамоғларига олиб, оила муҳитида тарбиялашга бел боғладилар.
Бугун мазкур ташкил этилган “Оилавий болалар уй”ларининг тантанали равишда очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган тадбирга вилоят Халқ таълими ҳамда Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда иштирок этган кенг жамоатчилик вакиллари мазкур хайрли ишга қўл урган хонадон соҳибларига ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида бу болажонлар ватанимизга садоқат билан хизмат қиладиган баркамол авлод бўлиб вояга етишишида зафарлар тилашди.