Қарши шаҳрида “Бу қутлуғ заминда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” тадбири бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Миллий гвардияси раҳбарияти томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган эҳтиёжманд оилаларда яшаётган, айниқса ногирон ҳамда сурункали касалликлари бўлган болалар шахсан давлат раҳбарининг доимий эътиборида эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, "Меҳр дафтари” платформасига киритилган 160 нафар ёшлар ва болаларнинг ўз орзу-истакларини амалга ошириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида "Меҳр дафтари" жамғармаси ҳисобидан компьютер (ноутбук), тикув машиналар, телевизор ва электропечлар тақдим этилди.
Маълумот учун, вилоятимизда 1265 нафар ёшлар “Меҳр дафтари” платформасига киритилган бўлиб, уларнинг 400 нафардан ортиғининг қизиқишлари ва муаммолари ўрганилган ҳолда йўл хариталари ишлаб чиқилган.