Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда миллий армиямиз учун етук кадрлар бўлиб етишишларига замин яратиш мақсадида Янгиер шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчи ёшлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишдилар.