Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи “Келажак ворислари”номли Оилавий болалар уйида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Наврўз байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан болажонларга халқимизни бирлаштирган, барчага эзгулик ва саховатпешалик бахш этувчи Наврўз байрами ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, барчани айём билан самимий табриклаб, энг яхши тилаклар билдиришди.