Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасининг 43 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларига ОТМ га ўқишга кириш имкониятини берувчи имтиёзли тавсияномалар топшириш маросимига «Янги замон болалар уйи» номли Оилавий болалар уйи болалари ҳам таклиф этилди.
Мазкур тадбирда ўғил-қизларнинг иштирок этиши уларга яхши ўқиш, билимларини ошириш, дунёқарашини кенгайтиришга туртки бўлди. Тадбир сўнгида йиғилганлар эътиборига намойиш этилган концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.