Фарғона вилояти Қува туманида истиқомат қилувчи Ҳакимовлар оиласи фарзанди Мирзаҳамдам ўз устида ишлашда ҳеч чарчамайдиган, доим олға интилувчан ёшларимиздан бири.
Унинг сартарошликка, чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқиши юқори. Қаҳрамонимиз устозидан нафақат касбий сир-асрорларни ўрганмоқда, балки, ўзлаштираётган ҳунари бўйича мустақил фаолият ҳам юритмоқда.
Сартарошлик касби у учун шунчаки севимли машғулот эмас, балки ҳунарлар ичидан танлаган йўналишидир. Мирзаҳамдамнинг келгусидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.