Фарғона вилоятида Миллий гвардия ва «Қўриқлаш» бошқармалари ҳамда қатор ташкилотлар кўмагида Меҳрибонлик уйи собиқ тарбияланувчиларининг никоҳ тўйи ўтказилди.
Маълумот учун: Авазбек Маманазаров ва Моҳларой Имомназаровалар Марғилон шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланган. 2022 йилда Авазбек давлатимиз томонидан берилган имтиёзлар асосида талаба бўлган. Йигитга онасидан мерос қолган уйни таъмирлашда вилоят ҳокимлиги томонидан ёрдам берилган.
Шунингдек, Миллий гвардия томонидан Авазбекнинг Ватан ҳимоячиси бўлиш истаги қўллаб-қувватланиб, ҳозирда у «Қўриқлаш» бўлимида хизмат қилмоқда.
Авазбекнинг турмуш ўртоғи Моҳларойхон Фарғона Давлат университети талабаси.
Моҳларойхон ҳам имтиёз асосида 2020 йилда талабаликка қабул қилиниб, 2023 йилда Қува туманидан замонавий уй-жой билан таъминланган.
Ёшлар учун оила аталмиш муқаддас қўрғонга қадам қўйишлари учун барча шароитлар мавжуд: уй,ўқиш, ish...
Икки ёшга бахт,қувонч, ўзаро ҳурмат ва фаровонлик тилаймиз .