Болажонларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорлигида вилоятдаги ўз уйини меҳрли манзилга айлантирган Маттиев, Очилов ҳамда Ўриновлар оиласи фарзандлари учун "Ҳаволи қуролдан отиш" спорти бўйича мусобақа ташкил этилди.
Тадбир давомида болажонлар ўзларининг мерганлик қобилиятларини синовдан ўтказиш билан бирга, ушбу спорт турига бўлган қизиқишлари янада ортди.
Тадбир якунида отиш давомида юқори балларни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.