Аёл борлиқ кўзгуси. Унинг нафис гўзаллиги оламни чарағон этади. Аёл зотини улуғлаш халқимиз учун азалий қадриятдир.
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан жойларда аёлларга юксак эҳтиром кўрсатилмоқда.
Хусусан, 7 март куни Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий қисм командири И.Самкиев “Гулбаҳор меҳр-мурувват” оилавий болалар уйи раҳбари, 22-сонли Меҳрибонлик уйи ва SOS-Ўзбекистон болалар маҳаллалари директорларини байрам билан муборакбод этиб, эсдалик совға-саломлари билан улашдилар.