Ёшларнинг таътил мавсумини мароқли ташкил этиш, уларни спорт тўгаракларига жалб этиш, муқаддас қадамжолар, ёдгорликлар ва музейлар билан яқиндан таништириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Оилавий болалар уйларидаги ўғил-қизларни от спортига қизиқтириш, чавандозлик сирларини ўргатиш, тулпорларга бўлган меҳрини ошириш учун, Термиз туманидаги Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактабида навбатдаги назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Ёшларга Қорабайир отлари ҳақида маълумотлар берилиб, от миниш бўйича кўникмалари шакллантирилди. Шунингдек, таътил давомида воҳанинг қатор тарихий обидаларига саёҳатлар уюштирилди. Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий, Ал Ҳаким ат Термизий мажмуаларига, музейларга борилиб, вилоятнинг бой тарихий мероси ўрганилди.
Ташкил этилган тадбирлар уларга катта таассурот қолдирди.