Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами кунида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Фарғона вилояти Меҳрибонлик уйида тарбия топган, ҳозирги кунда Республикадаги нуфузли олийгоҳларда таҳсил олаётган ёшларимиз ҳолидан хабар олинди. Ватан меҳри билан тобланган илмли, зиёли юрт равнақи учун бел боғлаган ёшлар келгусида кўрсатилган меҳр ва эътиборни ўзининг шижоати, меҳнати ва ғайрати билан эришилган юксак натижалари орқали оқлашига ишонамиз.