Қурбон ҳайити арафасидаги улуғ айём кунларида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва якдиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби олий қадриятларимиз янада кенг қулоч ёзмоқда.
Сўз ўрнида эътироф этамизки, хайру саховат, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш мақсадида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар барчанинг қалбига эзгулик улашаётир.
Айни шу маънода, халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, хайр-саховат каби эзгу фазилати, миллий қадрияти ифодаси бўлмиш муқаддас Қурбон ҳайити байрами арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти томонидан Бухоро шаҳридаги "Маттиевлар" ҳамда "Беҳбутовлар" хонадонида тарбия топаётган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди.