18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат ижод мактабида катта маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда ёшлар "Озод юрт байроғи" мавзусида расмлар танловида иштирок этишди, ўз истеъдодларини намоён этиб, ватанпарварлик руҳини акс эттирган ижодий ишларини тақдим қилишди. Тадбирда Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар ва шеърлар ижро этилди.
Миллий гвардия вакиллари тадбирда байроғимизнинг тарихий аҳамияти, унинг халқимиз учун ифтихор рамзи эканлиги ҳақида сўз юритиб, ёшларда юксак маънавий қадриятларни шакллантириш бўйича маърузалар ўқишди.
Байрамона руҳда ўтган мазкур тадбир ёшлар учун катта илҳом ва мотивация манбаи бўлди.
Мустақил Ўзбекистон байроғи – юртимизнинг озодлик, тинчлик ва тараққиёт рамзи сифатида дунёда доимо баланд кўтарилсин!