«Амирсой» тоғ-чанғи курорти вакиллари Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини саёҳатга таклиф қилишди. Болалар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган тоғларда мириқиб дам олди. Аввалига болалар дор йўли орқали баланд тоғларга чиқишди. Ўғил-қизлар тоғ манзараларига ўзгача меҳр қўйиб, тарбиячилар назорати остида сўқмоқ бўйлаб ҳаракат қилдилар, шунингдек, илк маротаба чана ва чанғи учиб кўришди.
Шу билан бир қаторда, кун бўйи махсус ўйин майдончаларида мароқли ҳордиқ чиқардилар.
Чарчаган, лекин завққа тўлган болажонлар кечки тановулдан сўнг, катта таассуротлар билан уйига қайтишди.