Самарқанд вилояти Пахтачи туманида истиқомат қилувчи Тўхтамуродовлар оиласида сумалак сайли ташкил этилди. Оила даврасида бўлиб ўтган тадбирда оила фарзандлари ҳам сумалак тайёрлаш жараёнига бевосита ўз ҳиссаларини қўшишди.
-Сумалак тайёрлаш аслида машаққатли меҳнат эканлигини ҳис этдик дейди, болажонлар. Биз доим тайёр ва ширин таомни мароқ билан истеъмол қилар эдик. Мана бугун ота-оналаримиз миллий таомларимиздан ҳисобланган сумалакнинг келиб чиқиш тарихини сўзлаб беришди. Шу билан бирга, уни тайёрлашнинг сир-асрорларини ҳам ўргатишди.
Шундан сўнг, дошқозон атрофида оила аъзолари томонидан самимий суҳбат қурилиб, куй-қўшиқлар куйланди. Инсонларни бирдамлик, аҳилликка чорловчи сумалак сайли болажонлар учун бир умрга эсда қоларли хотираларга бой бўлди.