Олмалиқ шаҳридаги Металлург маданият саройида бўлиб ўтган байрам тадбири ана шундай кўтаринки кайфиятда ўтди.
Унда 18 ёшгача бўлган ота-она қарамоғисиз қолган болалар, оилавий болалар уйлари ва «Мурувват» уйи тарбияланувчилари, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирок этди. Улар учун тайёрланган ранг-баранг саҳнавий чиқишлар, қаҳрамонлар иштирокидаги томошалар ва куй-қўшиқлар байрамга алоҳида шукуҳ бағишлади.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев болажонларни Янги йил байрами билан самимий табриклаб, уларга эзгу тилакларини билдирди. Байрам доирасида тадбир иштирокчилари бўлган 200 нафар болажонга “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди.