Болалик- инсон умрининг энг беғубор, орзу-умидларга тўла жўшқин ва ҳароратли дамларидир. Боланинг кулгуси, кўзларидаги қувонч бутун оламни ёритадигандек гўё. Халқимиз азалдан болажон халқ, бунга тарихимиздан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бугун ҳам юртимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида эртамиз эгалари бўлган меҳрга ташна болажонларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий камол топиши учун етарлича шарт-шароитлар яратилган.
Шу маънода, болажонларнинг айни ёшлик дамларини тарих зарварақаларига муҳрлаш учун Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан вилоятдаги Оилавий болалар уйларинг ҳар бир фарзандлари учун эсдалик фотоальбомлари шакллантирилди. Мазкур алъбомларда, болажонларнинг шодон хотиралари, оила давраси ҳамда ҳаётидаги энг қувончли лаҳзалар акс этган.