Давлатимиз раҳбарининг «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори меҳр излаган қалблар учун жуда катта имкониятлар эшигини очди. Бугунги кунда улар ўз ота-оналарига эга ва оила муҳитида тарбия топмоқда. Уларнинг қизиқишлари ҳам доимий равишда ўрганилиб, миллий-амалий санъат, тикувчилик, мусиқа, чизмачилик ва пазандачиликка қизиқиши баланд бўлган фарзандларга ўз истеъдод ва маҳоратини намоён этишлари учун имкониятлар яратилмоқда.
Беҳбутовлар оиласи фарзандлари ҳам доимо эътибор марказида. Бу хонадонда ҳар бир фарзанд ўзи севган машғулотлар билан банд. Ота-оналари бўлса болаларининг истеъдоди ва қобилиятларини намоён қилишида яқиндан кўмак бериб, уларга барча шароитларни яратишмоқда.