Мактаб ўқувчиларига вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик ҳақида атрофлича маълумотлар берилди, ўқувчилар ҳуқуқбузарликка оид саволларига жавоб олишди. Ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касблари, ҳарбий ва юридик олий ўқув юртларига ўқишга кириш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ҳам кўплаб мактаб ўқувчиларини қизиқтирди.