Мазкур шиор остида Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол туманида жойлашган “Камолот” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Шу куни ходимлар вилоят спорт бошқармаси вакиллари билан биргаликда бу ерда дам олаётган мактаб ўқувчиларининг таътилдаги дам олиш вақтларини янада мазмунли ўтказиши учун турли маданий ва спорт тадбирларини ташкиллаштиришди. Ҳарбийларнинг қўл жанги усуллари кўргазмали чиқишлари, камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказдилар. Кечқурун эса гулҳан атрофида барча йиғилишиб, Ватанга муҳаббат, дўстлик, болалик ҳақидаги қўшиқларни куйлашди. Дилдан суҳбатлашишиб, режалар, орзулар билан ўртоқлашишди.