Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари томонидан Кармана туманидаги оилалар фарзандлари билан машғулотлар давом эттирилмоқда.
Ўйин тарзида ўтказилган машғулотлар давомида болалар атрофдагиларни ҳурмат қилишни, бир-бирини фикрларини тинглашни ва шу билан бирга, ўз фикрларини ҳам ҳимоя қилишни ўрганди. Шунингдек, болаларга қайси соҳага қобилияти борлигини аниқлашга ёрдам бериш учун тренинглар ўтказилди.
Тадбир якунида ўғил-қизлар Миллий гвардия вакилларига ўз орзулари ҳақида сўзлаб бериб,мақсадларига эришиш учун нималарга амал қилиш кераклигини сўради.