Бугун, 15-феврал бутун дунёда Халқаро болалар саратони куни (Интернатионал Чилдҳоод Cанcер Дай) нишонланади.
Расмий номи - Халқаро саратон касаллигига чалинган болаларни ҳимоя қилиш куни, шунингдек, 2001 йил сентябр ойида саратон касаллигига чалинган болалар ота-оналари Бутунжаҳон конфедератсияси ушбу санани белгилаш ташаббуси билан чиққан мақсадни акс эттиради.
Пойтахтимиздаги 5-сонли Оилавий болалар уйи фарзандлари учун саратон касаллигига чалинган болалар ҳақидаги ҳикоя чуқур ҳиссиётлар тўлқинига сабаб бўлди. – Улар тенгдошларининг тақдиридан хавотирда, кўзларида умид билан болалар тузалиб кетмоқдами- дея сўрашади, уларга қандай ёрдам беришни ўйлашади, – дейди Нурулла ва Камила Атаевлар.
Болалар гематологияси, онкология ва клиник иммунология маркази беморлари учун консерт ташкил этиш, санъаткорларни чақириш таклифини билдирдик. Фарзандларимизга бу фикр ёқди: тикланиш жараёни учун яхши кайфият ҳам муҳим” - дейишди.
Санъаткорларни узоқ вақт кўндиришга тўғри келмади: Иззат Шукуров, Алишер Файз, Умидахон ва Достон Эргашевлар Марказда байрам дастурини ўтказиш таклифига дарҳол жавоб қайтаришди. Атаевларнинг болалари хайрия контсертини ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этдилар, улар аниматорларни ҳам таклиф қилиш, зални қандай безашни ўйлаб топишди. Консерт куни эса улар қувноқ ҳикоялар билан беморлар ва уларнинг оналарини кулдиришди, санъаткорлар билан бирга куйлашди ва ҳамма билан рақсга тушишди.