18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан мамлакатимизнинг 15 та вилоятида, шу жумладан, Фарғонада ҳам "Янги нафас" спорт мусобақалари ўтказилди.
Мазкур югуриш мусобақаларида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Фарғона туманидаги Акбаровлар ва Рўзибоевлар оилалари фарзандлари ҳам фаол иштирок этиб, спортга бўлган иштиёқлари юқори эканлигини яна бир бора намоён қилди.
Бу каби спорт мусобақаларининг мунтазам ўтказилиши ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш билан бир қаторда, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муносабатларини мустаҳкамлашга кенг замин яратмоқда.