Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари томонидан Кармана туманидаги Оилавий болалар уйлари фарзандлари учун қизиқарли машғулотлар ўтказилди.
Дарслар ўйин тарзда ташкил этилиб, вазифалар ўзидаги «мен»ни, истакларини ва ижодий, илмий соҳаларга, амалий санъат ҳамда спортга бўлган қизиқишларини билдиришдан иборат эди.
Бундан ташқари, ёшлар бир-бирларини тинглашни, ўз фикрларини ҳимоя қилишни ва шу билан бирга, қарама-қарши фикрни ҳурмат қилишни ўрганишди. Ўғил-қизлар дарслардан жуда завқланишди: улар енгилликни ҳис қилиб, ўзаро баҳслашишди ва бир-бирларини диққат билан тинглаб, муросага келиш сирларини ўзлаштирди.
Болаларнинг машғулотдан ўрганган мулоқот қилиш қобилиятлари, албатта, бошқалар билан ижобий муносабатларни ўрнатишда улар учун фойдали бўлишига ишонамиз.