Янги замонавий таъмирланган хонадон калитлари 12-сонли Меҳрибонлик уйининг (Қўқон шаҳрида жойлашган, ҳозирги кунда фаолияти тугатилган) собиқ тарбияланувчисига топширилди. Эндиликда она-бола Фарғона вилояти Фурқат туманининг қоқ марказида яшайди. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Хуршид Aбдуллаев ва туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов хонадоннинг эгасига эзгу тилаклар билан калитларни топширар экан, Қизлархон қувонч кўз ёшларини тутиб туролмади.
Бугунги кунда Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, мактабгача ва мактаб таълими ва болаларни ҳимоя қилиш сектори вакиллари ҳамда ўқув-тарбия муассасаларининг 30 ёшга тўлмаган собиқ битирувчилари яшаш шароитларини ўрганиш бўйича бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари ўртасида ҳамкорликдаги ишлар давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу вазифа давлат Раҳбари томонидан 2022 йил 13 декабрда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ташрифи чоғида юклатилган ва президент раислигида бўлиб ўтган йиғилиш баённомасининг 25-бандида мустаҳкамланган