3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилаётганлигидан далолат беради.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорлигида “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз!” номли байрами Фарғона шаҳридаги болалар “Мурувват уйи”да болажонлар учун ташкил этилди.
Бундай байрам тадбирлари ўтказилиши ногирон болажонларнинг кўнглини кўтариш, ижтимоий кайфиятини яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашга ёрдам беради.