Фарғона шаҳридаги «Болажон» боғида вилоятдаги Оилавий болалар уйлари фарзандлари учун "Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари" шиори остида байрам дастурхони ёзилиб, кўнгилочар дастурлар, Ватанни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар янгради.
Тадбир Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари томонидан байрам табриклари ўқиб эшиттирилган ҳолда очиб берилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан Фарғона туманидаги "Келажак ва бахт" номли Оилавий болалар уйи раҳбари Рўзибоева Мавлуда опага “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими” кўкрак нишони танатанали равишда топширилиб, болажонларга аталган байрам совғалари улашилди.
Кўрсатилаётган бу каби эътибор учун ота-оналар ва болажонлар давлатимиз раҳбарига, Миллий гвардияга, тадбир ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ёшлар турли атракционларда учиб, қизиқарли ўйинларда катта иштиёқ билан иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, болажонлар байрам куни мароқли дам олиб, маданий хордиқ чиқаришди.