Айнан шундай шиор остида пойтахтнинг Олмазор туманидаги эшитиш қобилияти паст бўлган болалар 102-ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ва А. Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун ҳар бир боланинг ўз истеъдоди ва қобилиятларини намойиш этишга имкон берадиган тадбир ташкил этилди. Болаларнинг бир-бирлари билан танишиши фойдали бўлди, улар бир-бирларини тушунишни, новербал мулоқот қуришни ўрганишди ва энг муҳими, бу дақиқалар "эмпатия" уйғотиб, уларга ўз эҳтиёж ва имкониятлари мавжуд бўлган турли хил одамлар яшайдиган дунёни тўғри идрок этишни ўргатди.