Бугун Фарғона вилоятидан хушхабар келди: Валиевлар оиласининг уч нафар ўғил фарзандлари қиличбозлик бўйича очиқ турнирнинг шаҳар босқичи ғолиби бўлишди!
Тўққиз ёшли Хасан, Хусан ва Артур биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади. – Бутун минбарни болаларимиз эгаллаб туришди, – дейди Набижон Тоҳирович ва Зиёда Абдужабборовна фахр билан.
Болалар ва уларнинг ота-оналарини табриклаб, ёш қиличбозларга спортда муваффақиятлар, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда ғалабалар тилаймиз!
Эслатиб ўтамиз, Валиевлар оиласи ўтган йилнинг август ойида Фарғонадаги таълим муассасасидан уч ўғил ва икки қизни асраб олишган. Ҳозирда улар бир-бирларининг муваффақиятларидан қувониб, ҳамма нарсада бир-бирини қўллаб-қувватлаб, дўстона, мустаҳкам оила бўлиб яшашмоқда.