Мазали пишириқ суратлари Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Мавлуда Мадғоибова томонидан юборилган. Оилавий болалар уйи асосчисининг айтишича, фарзандлари мактабдаги машғулотлардан сўнг, қизиқишларига кўра турли тўгаракларга қатнайди,шунингдек, севимли машғулотлари – пазандачилик билан ҳам шуғулланади.
Кечки таомдан сўнг дастурхонга тортилган мазали ширинликлар барча оила аъзоларига бирдек манзур бўлди.
– Қизларим олий ўқув юртларига ўқишга киргунга қадар келажакда касб танлашда ёрдам берадиган барча кўникмаларни ва чет тилларини ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, – дейди фахр билан Мавлуда Мадғоибова.