Хива шаҳридаги «Газчи» маҳалласида яшовчи 2-сонли Оилавий болалар уйининг беш нафар фарзанди ИТ-паркда "Компьютер саводхонлиги" курсини тамомлади. Куни кеча Маҳлиё, Дилмурод, Бойтўри, Шукуржон ва Ёқутжонларга курсни муваффақиятли тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификатлар топширилди.
“Бу замонавий технологияларни ўзлаштириш йўлидаги биринчи қадамдир, – дейди ўғил-қизлар. Биз бугунги кунда талаб қилинадиган дастурларни янада пухта эгаллаш учун таълимимизни давом эттиришни хоҳлаймиз. Дастурлаш тизимини ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлар эди."